Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Ноябр охиригача Ўзбекистонда 2023 йилга қадар болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Дастурни бутун мамлакат бўйлаб барча футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, футбол клублари қошидаги академиялар ва Олимпия захиралари коллежлари ҳамда барча спорт мактаблари фаолиятини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ шуғулланади”, - деб таъкидланади Ўзбекистон Футбол Федерацияси хабарида.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Футбол Федерацияси билан биргаликда футболга ихтисослашган ўқув муассасалари ўқувчилари ва кўрсаткичларининг маълумотлари базасини яратади.
Яна бир янгилик - болалар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилигининг ўтказилишидир.