Ўзбекистонда болалар ўйинчоқларига ўхшаб кетувчи автоматлар орқали алкоголь маҳсулотлар сотиш таъқиқланди

Дата: 22:25, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортиментига кирувчи бошқа товарларни имитация қилувчи (уларга ўхшаш) автоматлар орқали алкоголь маҳсулотлар сотиш таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу меъёр Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор билан белгиланди.

“Болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортиментига кирувчи бошқа товарларни имитация қилувчи (шуларга ўхшаш) автоматлар орқали алкоголь маҳсулотларни сотиш, савдо қилинаётган жойларда йигирма ёшга тўлмаган шахсларга уни сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаган ҳолларда, алкоголли маҳсулотларнинг тарасида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига зарарли таъсир қилиши тўғрисида матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам уларни сотиш мумкин бўлмайди”, - дейилади хужжатда.

Қарорда алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилаётган сотувчи йигирма ёшдан кичикроқ кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулот сотишни рад этиши шарт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: