Ўзбекистонда болаларда гельминтозга қарши курашга 9,3 млрд. сўмдан ошиқ маблағ йўналтирилади

Дата: 10:18, 03-02-2015.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2015-2018 йилларда Болаларда гельминтознинг олдини олиш ва даволаш бўйича чоралар режасини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг умумий қиймати 9,3 млрд. сўмдан ошади. Ўтказиладиган асосий лойиҳалар орасида ҳар йили мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда озиқ овқат маҳсулотлари, сувни санитар-паразитологик текширувларидан ўтказиш, айниқса, болалар майдончалари ҳудудларидаги тупроқни текшириш кабилар бор. Баҳоларга кўра, бу чоралар гельминтоз билан касалланиш ҳавфини 15-20% камайтиришга имкон беради”, – деб таъкидлашди Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Бундан ташқари, тиббий муассасалар мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар орасида гельминтозни аниқлаш мақсадида лаборатор тасхишлар ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: