Ўзбекистонда болаларни “А” витаминни билан таъминлаш тадбирлари бошланди
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 25-30 май кунлари Ўзбекистонда “Соғлом бола ҳафталиги” ўтказилиб, унинг доирасида ёш болаларни “А” витамини билан таъминлашнинг (саплементация) 24 босқичи ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Саплементация 6 ойдан 5 ёшгача бўлган бўлган 2,6 млн болани қамраб олади. Тадбирдан кўзланган бош мақсад – болалар соғлигини муҳофаза қилиш, улар иммунитетини ошириш, “А” витаминини тақчиллигини камайтиришдан иборат. Витаминлаштириш тадбирлари барча тиббий муассасаларда ва витаминлаштириш пунктларида бепул асосда ўтказилмоқда”, – деб таъкидлашди Соғлиқни-сақлаш вазирлигида.
Муассаса маълумотларига кўра, саплементация бўй пастлиги, туғма аномалиялар, шунингдек, микронутриентлар тақчиллиги билан боғлиқ касалликларнинг тарқалишини камайтиради. Бу эса, ўз навбатида, болалар ва оналар ўлимини озайтиришга ҳисса қўшади.
Саплементация (инглизча supplementation) – озиқланиш билан етарлича олинмаётган макро- ва микроэлементлар, витаминларни ҳапдори, сироп ва капсула шаклида қабул қилишдир.