Ўзбекистонда болаларни болалар боқчаларига қабул қилиш қоидалари ўзгарди

Дата: 13:45, 11-09-2014.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг қарори билан Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият юритиш тартиби ҳақидаги Низомга ўзгартишлар киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эндиликда қабул комиссияси давлат мактабгача таълим муассасасига йўлланма олиш учун тақдим этилган хужжатларни 7 кун давомида кўриб чиқади ва қарор қабул қилади. Олдин ушбу муддат 10 кун эди. Бундан ташқари, олдин танланган мактабгача таълим муассасасида бўш ўринлар бўлмаган тақдирда хужжатлар навбатга қўйилган бўлса, эндиликда ота-оналарнинг истакларига кўра бўш ўринлар бўлган тақдирда яқин атрофдаги болалар боқчасига йўлланма берилиши мумкин”, - деб таъкидлади халқ таълими вазирлигидаги манба.

Шунингдек, йўланмалар бериш муддатлари ҳам ўзгарди. Эндиликда улар июндан бошлаб август охиригача берилади. Олдин ушбу муддат июл-август ойларини ташкил қилар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: