Ўзбекистонда болаларни миграция таъсиридан ҳимоя қилиш билан шуғулланилади

Дата: 14:10, 11-07-2018.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хотин-қизлар қơмитаси ва ЮНИСЕФ Европа Иттифоқи кўмагида миграция таъсиридан болаларни ҳимоялаш бўйича лойиҳани ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЮНИСЕФ матбуот хизмати маълумотларига кўра, лойиҳа 2020 йилнинг охиригача тўртта вилоятда – Бухоро, Фарғона, Сурхандарё ва Хоразм вилоятларида олиб борилади.

Маълум қилинишича, бундай оилалар ва болаларга васийлик органлари тарафидан Хотин-қизлар қўмитаси, оилавий марказлар ва ноҳукумат ташкилотлари, шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бơлинмалари томонидан вилоят ва туман даражасида ёрдам кơрсатилади.

“Ушбу идораларнинг миграция таъсир кўрсатган оилаларга сифатли ижтимоий хизматлар кơрсатиш соҳасидаги салоҳиятини ошириш, шунингдек болаларни ҳимоя қилиш тизимидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси ва ЮНИСЕФ яқиндан ҳамкорлик қиладилар. Ушбу лойиҳа доирасида муҳожирларнинг оилалари ва фарзандларининг эҳтиёжларини аниқлашга йўналтирилган тадқиқот ўтказилади”, - дейилади хабарда.

Ушбу лойиҳа Тошкентда бўлиб ўтган конференция доирасида ишга туширилди.

Бундан ташқари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва Республика болаларни ижтимоий мослаштириш маркази ушбу лойиҳани амалга ошириш билан шуғалланади.

Шунингдек, ушбу лойиҳа Жанубий-Шарқий ва Жанубий Осиё ҳамда Марказий Осиё минтақаларидаги саккизта мамлакатида, жумладан Ўзбекистонда амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган.

Сурат манбаи: https://ru.sputnik-tj.com/asia/20160928/1020749311.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: