Ўзбекистонда болаларни пахта теришга мажбурлаган раҳбарларга 4,7 млн сўмжарима солинди

Дата: 22:55, 28-12-2016.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда болаларни пахта теришга мажбурлаган раҳбарларга 4,7 млн сўмжарима солинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Меҳнат вазирлиги матбуот ихзматига асосланган ҳолда.

Муассаса маълумотларига кўра, пахта йиғими кампанияси (19 сентябрдан 31 октябргача) якунлари бўйича ходимлар ва 18 ёшга тўлмаган болаларни пахта йиғим-теримига мажбурий жалб қилгани учун 3 нафар умумтаълим мактаби, 2 нафар касб-коллежи директори, 2 нафар фермер хўжалиги раиси ҳамда 1 нафар шифохона бош шифокори маъмурий жавобгарликка тортилди. Айни пайтда жарималарнинг умумий миқдори 4,7 млн сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, 30 мурожаат бўйича меҳнат қонунчилигининг бузилиши юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, бундан 10 мурожаат бўйича чоралар кўрилди, 7 мурожаат бўйича айбдорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, 13 мурожаат юзасидан қонунбузарликка йўл қўйилмагани аниқланди.

Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиясига биноан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишларида мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича миллий мониторинг фақат мустақил жамоат ташкилотлари томонидан ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: