Ўзбекистонда бош прокурорнинг янги ўринбосари тайинланди
Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бош прокурорнинг янги ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига таянган ҳолда.
“Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 15 февралдаги ҚФ-5344 сони Фармонига асосан Нозимбек Рустамбеков Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди”, - дейилади Бош прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамизки, адлия маслаҳатчиси Н.Рустамбеков 2011 йилдан бери Президент девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича хизматининг фуқаролик ва афв этиш масалалари бўйича шўъбасининг етакчи инспектори бўлиб ишлаган.
Сурат манбаи: http://7sunews.kz/4664