Ўзбекистонда бош солиқчи ўз вазифасини тарк этди

Дата: 14:57, 11-05-2018.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Давлат солиқ қўмитасининг (ДСҚ) раиси Ботир Парпиев ўз вазифасини тарк этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.

ДСҚда ушбу маълумотни қатор ўзбек ОАВга тасдиқлашди. Мавжуд маълумотларга кўра, Парпиев истеъфосининг сабаблари маълум эмас.

Эслатиб ўтамизки, Ботир Парпиев 1946 йилда Андижонда туғилган. 80-90-йилларда ИИВ тизимида, 1998-2002 йилларда ички ишлар вазири ўринбосари вазифасида ишлаган. 2002 йил июнидан декабригача фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида меҳнат қилган. 2004 йилдан бугунги кунгача Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб келган.

Бундан олдинроқ, ўтган йил охирида Парпиев саломатлиги сабабли ўз лавозимини тарк этишни истаган эди.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/05/11/gnk/

Янгилик билан ўртоқлашиш: