Ўзбекистонда бош вазир лавозимига номзодлар кўрсатилди

Дата: 14:39, 30-10-2019.

Тошкент. 30 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон сиёсий партиялари 22 декабрь куни парламент сайловларида ғалаба қозонган тақдирда бош вазир лавозимига ўз номзодларини илгари суради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ маълумотларига таянган ҳолда.

"Адолат" социал-демократик партияси Адлия вазири Русланбек Давлетовни, Экологик партия "Ўзкимёсаноат" раҳбари Одил Темировни, "Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Улуғбек Мустафоев ва Аgromir group раҳбари Шавкат Жалоловни, Халқ демократик партияси (ХДП) Транспорт вазири Очилбой Раматов номзодларини илгари сурди.

Миллий тикланиш демократик партияси "Миллий тикланиш" ўз номзодининг номини айтмасликка қарор қилди, Либерал-демократик партия (ЎзЛиДеП) эса янги номзодни илгари сурмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда парламент, Вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайловлар 22 декабрь куни бўлиб ўтади.

2016 йил 14 декабрдан бери Ўзбекистон бош вазири лавозимини Абдулла Арипов эгаллаб келмоқда.

 

Сурат манбаи: sngdaily.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: