Ўзбекистонда божхона декларациясини уйдан туриб тўлдириш имконияти пайдо бўлди

Дата: 18:58, 02-05-2014.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Божхона қўмитаси янги интерактив хизматни жорий этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эндиликда Ўзбекистонга кираётган ва мамлакатдан ташқарига чиқаётган барчада Т-6 шаклидаги божхона декларациясини уйдан ёки офисдан чиқмаган ҳолда тўлдириш имконияти пайдо бўлди. Янгилик аҳоли учун катта енгиллик яратади. Кишилар декларацияни компьютерда истаган вақтларида ва жойларида, ишда ёки уйдаликларида тўлдиришлари мумкин. Бу, биринчи навбатда, божхона расмийлаштиришига кетадиган вақтни қисқартиради. Одамлар навбат кутиш, зарур тилдаги бланкни топиш каби муаммоларга вақт сарфламайдилар”, деб таъкидлашди Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизматида.
Бланк ва тўлдириш намунасини божхона қўмтасининг расмий сайтидан юклаб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: