Ўзбекистонда божхона ходимлари сони қисқартирилди ва муассаса раҳбарига кўпроқ эркинлик берилди

Дата: 17:39, 04-09-2014.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда божхона ходимлари сони қисқартирилди ва муассаса раҳбарига кўпроқ эркинлик берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Хусусан, Давлат божхона тизими ходимларининг сони 3,934 минг кишидан 3,926 минг кишига қадар қисқартирилди.

Ўзгартишларга мувофиқ, Божхона қўмитаси раисига президент девони ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қўмита тақдиқланган таркиби ва қўмита бош аппарати, ҳудудий божхона органлари, чегараолди ва ташқииқтисодий божхона постлари штатлари сонига зарур ҳолларда белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилди, дейилади маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: