Ўзбекистонда божхона расмийлаштирувини йўлда ўтказиш таъқиқланди

Дата: 12:11, 25-11-2014.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда божхона расмийлаштирувини йўлда ўтказиш таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Ўшбу ўзгаришлар Давлат божхона қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК, Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг қўшма қарори билан кўзда тутилган бўлиб, уларга мувофиқ, темир йўл танспортида олиб кетилаёган шахсий буюмлар, багаж, йўловчиларнинг валюталари ва валюта бойликларини Божхона назоратини амалга ошириш ва расмийлаштириш Тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартишлар шахсий буюмлар, багаж, йўловчиларнинг валюталари ва валюта бойликларини обжхона расмийлаштириш фақат божхона назорати ҳудудида амалга оширилади.

Божхона назорати жойларида йўловчи ва поезд бригадаси аъзоларининг шахсий буюмлари техник назорат воситаларини қўллаган ҳолда кўздан кечирилади. Айни пайтда бунда соддалаштирилган назорат шакллари қўлланади.

Божхона расмийлаштирувини йўлда амалга ошириш таъқиқланади, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: