Ўзбекистонда Брайл тизимида ишловчи илк босмахона ишга туширилади

Дата: 12:14, 22-07-2014.

     Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Хитой ҳукумати Ўзбекистонга кўзи ожиз ногиронларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадларида амалга ошириладиган лойиҳа учун $450 мингдан зиёд маблағ ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Лойиҳа доирасида Брайл тизими бўйича китоблар, журналлар, қўлланма ва тасвирларни тўлақонли чоп қилиш имкониятига эга бўлган замонавий босмахонани яратиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, мамлакат ихтисослашган мактаб-интернатлари учун Брайл шрифти асосида бирқатор табиий фанлар дарсликлари ҳам чоп этилади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистондаги ХХР элчихонаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: