Ўзбекистонда буханка ишлаб чиқарувчиларга ҚҚС бўйича имтиёзлар ажратилди

Дата: 13:57, 03-10-2019.

Тошкент. 3 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда буханка ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича имтиёзлар ажратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2019 йил 30 сентябрдаги "Донни қайта ишлаш корхоналари ва шаклли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 829-сонли ҳукумат қарори қабул қилинди.

"Қарорга кўра, 2020 йилнинг 1 июлига қадар фақат маҳаллий дондан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган шаклли нонни ишлаб чиқариш ва сотиш ҚҚС тўлашдаан озод этилади", - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинган донни қайта ишлашни амалга оширувчи, уни импорт қилиш (импортда)да ҚҚС солиққа тортиладиган донни қайта ишлаш корхоналари Солиқ кодексида белгиланган тартибда солинадиган ҚҚС солиқ айланмасини аниқлайди.

Бундан ташқари, қарор билан киритилган ўзгартишларга мувофиқ, юридик шахсларга белгиланган рўйхат бўйича олиб келинадиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун ҚҚСни тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз бекор қилинди.

Сурат манбаи: nevaun.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: