Ўзбекистонда “Бухоронинг меъморий атласи” тақдим қилинди
Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда мамлакатнинг таниқли археологи, археология фанлари номзоди Елизавета Некрасова томонидан тайёрланган “Бухоронинг меъморий атласи” тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Нашр кенг китобхонлар оммасига – сайёҳлардан тортиб, меъморчилик соҳаси мутахассисларигача, – мўлжалланган. Атлас Бухоронинг тарихий аҳамияти ва унинг шаҳарсозлиги босқичлари ҳақида батафсил ҳикоя қилади”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.
Ноёб нашрни тайёрлашда карта тузувчилар, рассом ва истеъдодли сураткашларнинг ҳиссаси катта бўлди. Улар нафақат азим шаҳарни бутун чиройи билан кўрсатиб бера олдилар, балки атласни сайёҳларга тушунарли тилда тузишга ҳам эришдилар.
Атласда XIV аср боши – ХХ аср охирида барпо этилган ўн икки тарихий обидалар тақдим этилган. Фақат Бухоронинг кўплаб ҳовузларга эга бўлган сув-ирригация тизими ўша давр меъморларига мақтов айтишга арзийди. Нашрда ҳар бир бинога ҳозирги кунда ҳам қандай аҳамият берилаётгани, ўтган асрларнинг буюк меъморлари яратган ижод намуналарини сақлаб қолиш учун қандай катта меҳнатлар қилинаётгани ҳикоя қилинади.