Ўзбекистонда Бутунжаҳон аҳолишунослик куни нишонланди

Дата: 15:12, 14-07-2017.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – UNFPA ва Ўзбекистон аёллар қўмитаси Бутунжаҳон аҳолишунослик куни муносабати билан Тошкент вилоятнинг “Машъал” лагерида очиқ ҳавода байрам тадбирини ташкил қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

UNFPA маълумотларига кўра, байрам доирасида ёшлар орасида турли конкурс ва спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Шунингдек, Бутунжаҳон аҳолишунослик кунига бағишланган викторина ўтказилиб, унда соғлом турмуш тарзи ва оилани режалаштириш берилди, расмлар конкурси ва шашка турнири, етакчилар орасида марафон ўтказилди.

Ғолиблар эсдалик соврин ва совғалари олдилар.

Бутунжаҳон аҳолишунослик кунининг жорий йилдаги мавзуси – “Оилани режалаштириш: инсонлар имкониятларини кенгайтириш – мамлакатлар ривожи” мавзуси бўлди.

Эслатиб ўтамизки, Бутунжаҳон аҳолишунослик куни ҳар йили 11 июлда нишонланади. Ушбу анъана ерда 5-миллиардинчи киши туғилиши муносабати билан 1987 йил 11 июлда йўлга қўйилган. Шу кундан эътиборан Бутунжаҳон аҳолишунослик кунини нишонлашга қарор қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: