Ўзбекистонда Buyuk Kelajak эксперт кенгаши шакллантирилади

Дата: 16:59, 12-01-2018.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакатни 2035 йилгача ривожлантириш моделини ишлаб чиқувчи Buyuk Kelajak эксперт кенгаши шакллантирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Кенгаш ҳуқуқ, молия, таълим, тиббиёт соҳасининг етакчи мутахассисларидан ташкил топади. Шунингдек, унга республикадан ташқарида бўлган ва халқаро компанияларда ўз фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар ҳам киради.

Шу билан бирга, модель илғор халқаро тажрибани ўзида мужассам этиб, ички бозорларнинг холисона таҳлили ва дунёдаги етакчи мутахассисларнинг шахсий тажрибасига таянади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси бешта устувор йўналишни ўз ичига олади. Булар ташқи сиёсат, давлат бошқарувини модернизация қилиш, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодни либераллаштириш, ижтимоий тармоқдаги ислоҳотлардир.

Сурат манбаи: http://kbs-izdat.com/posol-respubliki-uzbekistan-v-ukraine-alisher-abdualiev-nasha-model-ekonomicheskogo-razvitiya-eto-produmannost-politiki-po-vneshnemu-zaimstvovaniyu-i-otkaz-ot-kratkosrochnyh-spekulyativnyh-kreditov/

Янгилик билан ўртоқлашиш: