Ўзбекистонда Бюджетдан ташкари пенсия жамгармасининг янги раҳбари тайинланди
Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Ёрқин Турсунов Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташкари пенсия жамгармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлигининг Телеграмм-канали маълумотларига кўра, Ё.Турсунов ушбу лавозимга тайинлангунига қадар 2016-йилдан Молия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган, бунга қадар эса Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳокимиятларида турли вазифаларда ишлаган.
Эслатиб ўтамизки, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташкари пенсия жамгармасининг ҳисоб рақамларида барча бюджет ва бюджетдан ташқари ташкилотлар маошларининг 3% миқдорида маблағлар жамланади.
Сурат манбаи: http://7sunews.kz/4664