Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 2013 йилда 47,464 трлн сўмни ташкил қилди

Дата: 12:17, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 47,464 трлн сўмни ($21,09 млрд) ташкил қилди, бу 2012 йилдагига қараганда 14,8% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, чакана савдо ҳажми таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 51,2% (2012 йилда – 49,2%) ташкил қилди. Савдо корхоналари айланмаси 18,125 трлн сўмга ($8,05 млрд) тенг бўлди ва 2012 йилдагига қараганда 17,5% ўсди. Улғуржи савдонинг қишлоқ жойларидаги айланмаси савдо корхоналари умумий товар айланмасининг 22,3% ташкил қилди.
Буюм ва ихтисослашган бозорларнинг савдо айланмаси 10,155 трлн сўмни ($4,51 млрд) ташкил этди ёки 16,6% ўсди. Норасмий тармоқнинг умумий товар айланмаси ҳажмидаги улуши 21,4% ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: