Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси деярли 15% ўсди

Дата: 18:40, 27-02-2017.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 14,4% ўсди ва 88 трлн 33,6 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, йирик корхоналар чакана савдо товар айланмаси 9 трлн 166,2 млрд сўмни ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 10,4%ни ташкил қилди.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси 17,7%га кўпайиб, 78 трлн 867,4 млрд сўмни, чакана савдо товар айланмаси умумий ҳажмидаги улуши эса 89,6%ни ташкил қилди.

Кичик тадбиркорлик субъектлари товар айланмаси умумий ҳажмида уюшмаган савдо товар айланмаси 12 трлн 500,3 млрд сўмни ташкил қилди ёки ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 6,6%га ошди. Жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмида ушбу сектор улуши 14,2%га тенг бўлди.

Ҳисобот даврида молиявий хизматлар 19,%га, ижара ва прокат бўйича хизматлар 17,8%га, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 16,1%га, кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган хизматлар 15,8%га, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 14,9%га, савдо соҳасидаги хизматлар 14,7%га ошди.

Хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт хизматлари (жами хизматларнинг 29,1%и), савдо хизматлари (28,7%и), молиявий хизматлар (10,8%и), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,7%и) ҳиссасига тўғри келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: