Ўзбекистонда чегара қўшинларига консуллик йиғими ва молиявий кўмак миқдори белгиланди
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда чегара қўшинларига консуллик йиғими ва молиявий кўмак миқдори белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан белгиланган.
“Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши учун электрон виза расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун консуллик йиғими миқдори $20 этиб белгилансин, тушган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларини молиялаштиришга йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг валюта ҳисобрақамига ўтказилсин”, - дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлигининг берилган электрон кириш визаларини идентификация қилиш мақсадида дастурий таъминотни модернизация қилиш бўйича ишларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига беғараз молиявий ёрдам сифатида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 300 миллион сўмни ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиш”га қарор қилинди.
Сурат манбаи: http://visaget.ru/evropa/v-gretsiyu/