Ўзбекистонда чех фольклор гуруҳининг концертлари бўлиб ўтади

Дата: 16:24, 12-10-2015.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – 14-19 октябрда Ўзбекистонда “Кечки гурунг” чех цимбал фольклор гуруҳининг концертлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар Чех Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган. Бу ердан маълум қилишларича, мазкур гуруҳ ўз санъатини Марказий Осиёда иккинчи бор намойиш қилмоқда.

Дастурга Карпат (Карпат минтақаси), “Вышеград тўртлиги” мамлакатлари (V4, Венгрия, Польша, Словакия ва Чехия) қўшиқ ва куйлари киритилган.

Ўзбекистон бўйлаб турне 13 октябрда Бухородаги концерт билан очилиб, у тарихий “Лаби Ҳовуз” марказида бўлиб ўтади. 14 октябрда Хивада яна бир чиқиш уюштирилиб, 15-да бу ерда маҳорат дарси ҳам ўтказилади.

Дастурнинг Тошкентдаги қисми 16 октябрда эстрада-цирк мактабидаги маҳорат дарси, ҳамда мусиқачиларнинг чех ва словак жамоатчилиги билан учрашувидан бошланади. 17 октябрда гуруҳ Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Кичик залида концерт беради.

Цимбалчиларнинг яна бир чиқиши 18 октябрда пойтахтдаги 1-сонли “Мурувват” уйида ўтказилади. 19 октябрда мусиқачилар Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтида маҳорат дарси ўтказадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: