Ўзбекистонда челланиш ва қурғоқчилик билан янги муассаса шуғулланади

Дата: 16:26, 26-02-2019.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда челланиш ва қурғоқчилик билан янги муассаса шуғулланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тузилмасида 4 штат бирлигидаги Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси ташкил этилсин. Янги таркиб Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилади”, - дейилади президентнинг “Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.

Ҳужжатга мувофиқ, бугунда Ўзбекистон ҳудудининг 70 % ёки 31,4 млн гектари табиий шўрланишга, қум кўчкилари, чангли бўронлар ва гармселлар тарқалиши таъсирига учраган қурғоқчил ва ярим қурғоқчил майдонлардан иборат. Орол фожиаси оқибатида 5,5 млн гектардан ортиқ майдонда Оролқум чўли пайдо бўлди.

Давлат қўмитасига 2 ой муддатда Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳам топширилди.

Бундан ташқари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажариш, шунингдек ушбу масалалар бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, шунингдек, мамлакатда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш, Ўзбекистоннинг БМТнинг челланиш ва қурғоқчиликка қарши конвенциясини бажариш доирасида миллий ваколатли орган вазифасини бажариш вазифалари юкланди.

Сурат манбаи: gazeta.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: