Ўзбекистонда чет эл сармояси иштирокида яратилган корхоналарнинг кўпчилигини Россия ташкил этган

Дата: 17:29, 13-11-2018.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда чет эл сармояси иштирокида яратилган корхоналарнинг кўпчилигини Россия ташкил, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг январ-октябр ойида хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг сони 1899 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1228тага кўпайган. Бунда, Россия Федерацияси резидентлари капитали иштирокида – 357та, Туркия Республикаси – 290та, Хитой Халқ Республикаси-261та, Қозоғистон Республикаси – 212та, ва Корея Республикаси – 141та янги корхоналар рўйхатдан ўтган. Шунингдек, 2018 йил давомида Афғонистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Украина, Озарбайжон Республикаси ва бошқа давлатлар резидентлари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирдилар”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрадиган бўлсак, асосан саноатда 582та, савдода 517та, қурилишда 184та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 157та ва бошқа фаолият турларида 242та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар янги ташкил этилган.

Сурат манбаи: http://kabar.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: