Ўзбекистонда чет элликлар учун tax free тизими жорий этилади

Дата: 11:31, 12-07-2019.

Тошкент. 12 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Молия вазирлиги ва давлат солиқ қўмитаси уч ой муддатда Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишда сотиб олинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини (tax free ) чет эл фуқароларига қайтариш тартибини белгилашни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин", - дейилади президентнинг "Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида.

Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича янги чора-тадбирлар 2020 йил 1 январдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2018 йил ноябрь ойида шопинг-туризм стратегиясини ишлаб чиқиш, хусусан, tax free ни жорий қилиш тўғрисида эълон қилди.

Сурат манбаи: sochi.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: