Ўзбекистонда чиқиндиларни йиғиш учун қўшимча 305 майдонча қурилиб, улар 2 мингдан зиёд контейнерлар билан таъминланди

Дата: 13:36, 05-02-2018.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тубдан яхшилаш юзасидан комплекс дастур қабул қилиниб, уни молиялаштиришнинг аниқ манбалари белгилаб берилди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Тизимда 13 та “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва уларнинг 174 та туман (шаҳар) филиали ташкил этилди. Ушбу унитар корхоналар балансига 1 минг 300 та махсус техника, 1 мингта чиқинди тўплаш майдончаси, 5 минг 800 та контейнер ва 172 та полигон ўтказилди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экологик ҳолатни яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни таҳлил этиш, энг долзарб вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилишга доир хабарда.

Ўтган йили қўшимча 305 та чиқинди тўплаш майдончаси қурилиб, 2 мингдан зиёд контейнер билан жиҳозланди. Республика бўйича жами 295 та полигон тўлиқ хатловдан ўтказилиб, уларнинг кадастри тузилди, 97 та чиқинди полигони тартибга келтирилди. Қўмита қошида маиший чиқиндилар билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Сурат манбаи: http://www.stanradar.com/news/full/13801-v-uzbekistane-vyshel-prikaz-sortirovat-musor-razdeljaja-ego-na-plastmassu-metall-bumagu-i-bioothody-i-vyvozit-ego-kazhdy.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: