Ўзбекистонда “Чимён садоси -2016” фестивали бўлиб ўтди
Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Чимён дарасида уч кунлик “Чимён садоси-2016” экологик-туристик фестиваль бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фестиваль дастурида турли тадбирлар бўлиб, улар орасида муаллифлик қўшиқлари конкурси, ўз жойини мустақил аниқлаш бўйича спорт мусобақалари, велосипедда юқоридан тезкор тушиш, чўққига тез чиқиш, парапланеристларнинг чиқишлари, “Очиқ осмон остидаги экомактаб” машғулотлари ва “Биз – тоза Чимён тарафдорларимиз” экологик акциялари ўрин олди”, - деб таъкидлашди фестиваль ташкилий қўмитасида.
Жорий йилда “Чимён садоси” 39 марта ўтказилди. Тадбир нафақат маҳаллий сайёҳлик ишқибозлари, балки қўшни республикадан бўлган сайёҳлар эътиборини ҳам жалб қилмоқда. Масалан, муаллифлик қўшиқлари конкурсида 100 зиёд ижрочилар қатнашдилар. Улар орасида Ўзбекистонлик, Қозоғистонлик, Қирғизистонлик ва Россиялик бардлар бор.
Ташкилотларнинг маълумотларига кўра, фестивалда 5 мингдан зиёд киши ташриф буюрган.