Ўзбекистонда “Чимён садоси-2017” фестивали бўлиб ўтади

Дата: 19:14, 23-05-2017.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – 9-11 июнда Ўзбекистонда “Чимён садоси-2017” халқаро эколого-туристик фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Форум Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерация томонидан ташкил этилмоқда.

Фестивал доирасида ўсмирлар, ёшлар ва катталар учун Катта Чимён чўққисига тезкор чиқиш, қояларга тирмашиб кўтарилиш, тоғ велосипедларида учиш бўйича мусабақалар ўтказилади.

Тадбирдан Халқаро туристик муаллифлик қўшиқлари конкурси ҳам ўрин олган. Унда кўплаб ҳаваскор ва профессионал қўшиқчилар қатнашиши кутилмоқда.

Танловда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатлардан бўлган 500-600 бардлар ҳам иштирок этади. Спорт фестивалида 400-500, экологик акцияда 2000 атрофида киши қатнашади.

Эслатиб ўтамизки, “Чимён садоси-2017” халқаро эколого-туристик фестивали 1977 йилдан бери ўтказилиб келинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: