Ўзбекистонда чорва молларини суғурталаш тартиби ўрнатилган

Дата: 17:08, 03-10-2019.

Тошкент. 3 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда чорва молларини суғурталаш тартиби ўрнатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 30 сентабрдаги 830-сонли ҳукумат қарори билан аҳоли уйларида ва чорвачилик фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларда сақланаётган қорамолларни суғурталаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Низомга мувофиқ, ҳайвонларни суғурталаш учун суғурталовчи билан ихтиёрий равишда суғурталовчининг оғзаки ёки ёзма мурожаати бўйича шартнома тузилади.

Суғурта қилдирувчи суғурта пулини тўлайди ва унга суғурта полиси берилади.

Қайд этилганидек, суғурта ҳодисаси (суғурталанган ҳайвоннинг ўлими, ўғирланиши ва мажбурий сўйилиши) содир бўлганда, бу ҳақда далолатнома тузилади.

Суғурта товони суғурталовчининг аризаси ва тақдим этилган тегишли ҳужжатлар асосида тўланади.

 

Сурат манбаи: ganaderia.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: