Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди
Тошкент. 17 октябрь. ЎзТАГ – 16 октябрь куни йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чорвачиликни ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Бугунги кунда чорвачиликда ем-хашакка бўлган эҳтиёжнинг фақат 30-35% таъминланади. Паррандачилик соҳасида донга бўлган эҳтиёж 85% га импорт билан қопланади", – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, мутасаддиларга 2019-2021 йилларда 270 та чорвачилик комплексини ва 260 та сут корхонасини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш, ҳар бири 300-500 бош қорамол боқиш ва чорвачилик ва паррандаларни озуқа билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш топширилди.
Шунингдек, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига наслчилик ишини ривожлантириш ва маҳсулот қийматини камайтириш мақсадида хорижий тажриба асосида соҳада харажатларни субсидиялаш механизмини ишлаб чиқиш топширилди.
2019 йилда "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасида чорвачиликни ривожлантиришга 1 трлн 603 млрд сўм, паррандачилик соҳасига 332 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилгани қайд этилди. Натижада майда шохли қорамоллар сони 550 минг бошга, паррандалар эса 6 млн 130 минг бошга кўпайди.
Сурат манбаи: president.uz