Ўзбекистонда CLICK хизмати орқали поездларга онлайн-чипталар харид қилиш мумкин

Дата: 17:57, 09-06-2017.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда CLICK хизмати орқали поездларга онлайн-чипталар харид қилиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хизмат CLICK ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорликда ишга туширилди. 

CLICK ширкати маълумотларига кўра, тўлов жараёни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ сайти орқали тўлиқ автоматлаштирилган, бўлиб, жуда қулай. Тизим ёрдамида маршрутлар ва ўриндиқларнинг қайси бири бўшлиги, йўлакча ёки ойнага яқин бўлган ўриндиқларни танлаш имкони ҳам мавжуд. 

Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг пассажир поездлари Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва олис хорижга қатнайди. Ўзбекистонда 30 вокзаллар мавжуд бўлиб, республика темир йўлларининг умумий узунлиги 3,6 минг километрдан ортиқ.

Мамлакатнинг туристик ва иқтисодий салоҳияти ошиши муносабати билан йўловчилар оқими ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда.

Хизматлар “Info Zone” МЧЖ кўмагида кўрсатилмоқда. Хизмат хақи чипта баҳосининг 2% ташкил қилади.

CLICK тизими Ўзбекистонда 3 млндан зиёд кишига хизмат кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: