Ўзбекистонда “Contact” тўлов тизимининг иккинчи фирма идораси очилди

Дата: 16:54, 01-05-2015.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон пойтахтида пул ўтказмаларига ихтисослашган “Contact” тўлов тизимининг иккинчи фирма идораси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тўлов тизими матбуот хизматидан хабар қилишларича, янги офис Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан бири – “Туронбанк” АТБ Тошкент шаҳар Юнусобод филиалида ишга туширилган.

Идора мижозларига “Contact” тўловларини дунёнинг 170 ошиқ мамлакатларига жўнатиш ва қабул қилиб олиш хизматлари тақдим этилади. Яқин хориж малакатларига ўтказмалар тарифлари жўнатма миқдорининг 1% (кўпи билан 1 минг рубль, $40, €30), Озарбайжонга 1,2% ташкил қилади.

Эслатиб ўтамизки, “Contact” тизимининг биринчи офиси Ўзбекистонда ўтган йилнинг августида Самарқандда очилган эди.

“Contact” тўлов тизими 1999 йилдан бери ишлайди ва дунёнинг 170 ошиқ мамлакатларида 410 минг хизмат кўрсатиш пунктларига эга. Тизим нуфузли “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва хизмат сифати 2014” мукофоти лауреатидир.

“Туронбанк” ОАТБ Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан бири бўлиб, малакатнинг барча вилоят ва ҳудудларида 17 филиал ва 28 мини-банкка эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: