Ўзбекистонда дарсликлар ижара баҳолари эълон қилинди

Дата: 21:45, 04-09-2016.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги 2016-2017-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун дарсликлар ижараси нархларини эълон қилди, деб хабар беради “Газета.uz” нашри.

“Дарсликлар тўплами ижара нархлари мамлакатнинг барча ҳудудлари учун бир хил бўлиб, ўзбек тилидаги таълим муассасаларидаги 2-9-синф ўқувчилари 6 минг сўмдан 13,9  минг сўмгачани, ўқиш рус тилида бўлган мактаблар синфлари учун 7 минг сўмдан 12 минг сўмгачани ташкил этади”, - дейилади хабарда.

ХТВ сайтида дарсликларнинг турли ўқиш тилларидаги (қорақалпоқ, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ) мактаблар ўқувчилари учун ижара баҳоси билан тўлиқ танишиб чиқиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, биринчи синф ўқувчилари, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар дарсликлар билан бепул таъминланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: