Ўзбекистонда дарёлар ўзанларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш ишларига 23 млрд сўм атрофида маблағ ажратилди

Дата: 17:53, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда дарёлар ўзанларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш ишларига 23 млрд сўм атрофида маблағ ажратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ФВВ хабар беришларича, гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари давом этмоқда. Бугунда ФВВнинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзгидромет ва Давлат Геология қўмитаси вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда сел, тошқин ва кўчки ҳодисаларининг вужудга келиш эҳтимоли бўлган участкалар ўрганилмоқда.

Шунингдек, сув омборлари ва бошқа гидротехник иншоотлар ҳолати уларнинг баҳор-ёзги сув тошқинларини авариясиз қабул қилиш ва ўтказиши нуқтаи назаридан текширилмоқда.

Олиб борилган ишлар натижалари бўйича дарё ўзанларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва бошқа муҳандислик-техник ҳамда ҳимоялаш ишлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Хусусан, баланд тоғ кўллари, қор захиралари ҳолати, шунингдек, сел ва қор кўчкилари юзага келиш эҳтимоли баланд бўлган хавфли участкалар мониторингини ўрганиш мақсадида олтита аэровизуал кузатув ўтказилди.

$1 = 2929,14 сўм 

Янгилик билан ўртоқлашиш: