Ўзбекистонда давлат бошқаруви тармоғида бюджетнинг ижобий сальдоси кузатилмоқда – ХВЖ

Дата: 14:22, 05-11-2014.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат бошқаруви тармоғида бюджетнинг ижобий сальдоси кузатилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) “Марказий Осиё ва Кавказ: хавфларнинг ошиши ислоҳотларни кучайтиришни талаб қилмоқда” номли таҳлилий маърузасидан ана шундай хулоса чиқариш мумкин.

Маърузага мувофиқ, 2000-2010 йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви тармоғида бюджетнинг умумий сальдоси ўртача 2,3%, 2011 йилда – 8,8%, 2012 йилда – 8,5%, 2013 йилда – 2,9% ташкил этган, ХВЖ прогнозларига кўра 2014 ва 2015 йилларда навбати билан мамлакат ЯИМига нисбатан навбати билан 0,6% ва 0,5% ташкил қилади.

Шу билан бирга, қирғиз бошқарувчилари энг харажатталаб бўлиб чиқди. Хусусан, бу ерда 2000-2010 йилларда давлат бошқаруви тармоғида бюджетнинг умумий сальдоси ўртача минус 4,1%, 2011 йилда – минус 4,6%, 2012 йилда – минус 5,3%, 2013 йилда – минус 4% ташкил этган, ХВЖ тахминларига кўра, 2014 ва 2015 йилларда навбати билан мамлакат ЯИМга нисбатан минус 4,4% ва минус 3,2% ташкил қилади.

Арман, грузин ва тожик бошқарувчилари ҳам ана шундай харажатталаб бўлиб чиқдилар. Яъни улар ҳам ишлаб топганларидан кўп харажат қилишлари маълум бўлди.

Мисол учун, 2011 йилда озарбайжонлик бошқарувчилар ижобий сальдога (13,6%) эга бўлган бўлса, ХВЖ тахминларига кўра, 2015 йилда минус 1,7%га чиқадилар.

Ўзбекистон билан бирга фақат Қозоғистон ва Туркманистон ижобий сальдога эга.

Эслатиб ўтамизки, бюджет сальдоси – бу бюджетнинг даромад ва харажатлари орасидаги фарқдир. Харажатлар даромадлардан ошиқ бўлганда бюджет камомади ҳосил бўлади; даромадлар харажатлардан ошиқ бўлганда эса – бюджет профицити, яъни ижобий сальдо юзага келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: