Ўзбекистонда давлат бюджети даромад қисмининг ярмидан кўпини билвосита солиқлар ташкил этади

Дата: 17:47, 01-08-2017.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат бюджети даромад қисмининг (мақсадли фондларсиз) ярмидан кўпини: 22458,9 млрд сўмдан 11863,1 млрд сўмини билвосита солиқлар ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Молия вазирлигининг 2017 йил 1-ярим йиллигида даромадлар ва харажатларга доир ҳисоботида келтирилган.

Билвосита солиқлардан кейин қўшимча қиймат солиғи (6433,4 млрд сўм), тўғридан-тўғри солиқлар (5528,7 млрд сўм) ва акциз солиғи (3536,3 млрд сўм) бормоқда.

Вазирлик ҳисоботида таъкидланишича, бошланғич маълумотларга кўра, 1-ярим йилликда давлат бюджети даромад қисми 22 трлн 458,9 млрд сўмни ташкил қилди, харажат қисми эса 22 трлн 350,6 млрд сўмга тенг бўлди, яъни бюджет 108,2 млрд сўм профицит билан бажарилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: