Ўзбекистонда давлат бюджети харажат қисмининг ярмидан кўпи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда

Дата: 18:12, 01-08-2017.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат бюджети харажат қисмининг ярмидан кўпи: барча харажатларнинг (мақсадли фондлардан ташқари) 22350,6 млрд сўмидан 12414,1 млрд сўми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Молия вазирлигининг 2017 йил 1-ярим йиллигида даромадлар ва харажатларга доир ҳисоботида келтирилган.

Айни пайтда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 12363,9 млрд сўм, жумладан, маорифга – 7751,5 млрд сўм, соғлиқни сақлашга – 3000,4 млрд сўм, маданият ва спортга – 261,1 млрд сўм, фанга – 103,1 млрд сўм, ижтимоий пособиялар, моддий ёрдам ва компенсацион пул тўловларига – 1120,6 млрд сўм, қишлоқ жойларда намунали уй-жойлар қуриш кредит линиясига – 50,1 млрд сўм кетган.

Бундан ташқари, бошқа харажатларга 5314,6 млрд сўм сарфланган, иқтисодиётга – 2235,7 млрд сўм, марказлашган инвестицияларни молиялаштиришга – 1304,9 млрд сўм, давлат ҳокимияти бошқаруви ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолияти, судларга – 1074,6 млрд сумов ва ННТ, НДТ ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш маблағ ва грантларига – 6,8 млрд сўм йўналтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: