Ўзбекистонда давлат бюджети харажатларининг ҳар 10 сўмидан 6 сўми ижтимоий соҳага сарфланмоқда

Дата: 16:38, 11-06-2015.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ - Ўзбекистонда давлат бюджети харажатларининг ҳар 10 сўмидан 6 сўми ижтимоий соҳага сарфланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Олий Мажлис қонунчилик палатаси ахборот хизматига асосланган ҳолда.

“Хусусан, 2014 йилда ижтимоий соҳа харажатларини молиялаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга давлат бюджетидан 18493,8 млрд.сўм маблағ ажратилди. Бу бюджет сарфлари умумий ҳажмининг 58,8% ташкил қилади. Жорий йилнинг биринчи чорагида мазкур кўрсаткич қарийб 56,7% ташкил қилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар фуқаролар, айниқса, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларининг турмуш даражаси ҳамда сифатини оширишга имкон берди”, дейилади хабарда. .

Бундан ташқари, 2015 йилда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида назарда тутилган кексаларга муносиб даражада эътибор кўрсатиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тиббий ва ижтимоий хизмат даражаси ва сифатини ошириш бўйича тадбирлар фаол амалга оширилиб, уларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан деярли 593 миллиард сўм йўналтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: