Ўзбекистонда давлат дастурлари портали очилди

Дата: 15:28, 29-06-2015.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат дастурлари портали очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Uzinfocom Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш марказига асосланган ҳолда.

Маълумотда айтилишича, порталда жорий йилдаги ҳамда ўтган йиллардаги давлат дастурларини кўздан кечириш, шунингдек, уларнинг бажарилиши ва якунлари билан танишиш мумкин.

Таъкидланишича, янги портал Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда ҳар йили мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланишига доир давлат дастури қабул қилинади.

Жорий йилдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури Ўзбекистон президентининг 2015 йил 18 февралдаги қарори билан тасдиқланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: