Ўзбекистонда давлат грантларига деярли 2 млрд сўм ажратилди

Дата: 18:33, 10-05-2016.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоатчилик маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси навбатдаги йиғилиш ўтказиб, унда 1- ва 2- грант конкурслари ғолибларини аниқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Комиссиядан хабар беришларича, биринчи конкурс “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларга ННТ ва ОАВ жалб қилишга қаратилган.

Конкурда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 394 лойиҳа келиб тушди. 2015 йил билан солиштирганда аризалар сони 18,5%, лойиҳалар миқдори 14,5% ошди.

Биринчи  конкурс бўйича 45 лойиҳа 1,1 млрд сўмлик кўмак маблағи олади.

Иккинчи конкурс бўйича 30 лойиҳалар 750 млн сўм миқдорда давлат ёрдамини олади. Ушбу лойиҳа ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишни ёритиш, давлат органлари очиқлигини таъминлаш, маҳалла институти роли ва аҳамиятини ёритишга қаратилган.

$1 = 2904,68 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: