Ўзбекистонда давлат харидлари ҳақида қонун ишлаб чиқилмоқда

Дата: 11:07, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия Вазирлиги ва БМТнинг Тараққиёт дастури (БМТТД) “Давлат эътиёжлари учун товарлар, хизматлар ва ишларни харид қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқдалар, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлат харидлари тизими Ўзбекистон иқтисодиёти ривожида муҳим ўрин эгаллайди ва ЯИМнинг 11% ташкил қилади. Давлат товар ва хизматларнинг йирик буюртмачиси ва истеъмолчиси бўлгани ҳолда давлат харидлари жараёнини самарали амалга ошириш учун шаффоф ва рақобатбардош шароитларни шакллантириш учун чоралар кўрмоқда. Бугунда мамлакатда ушбу соҳадаги фаолиятни тартибга солувчи алоҳида хужжат йўқлигини ҳисобга олган ҳолда янги қонуннинг ишлаб чиқилиши давлат харидлари соҳасини такомиллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлади”, – деб таъкидлашди БМТТД матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: