Ўзбекистонда давлат харидлари бўйича янги савдо тизимида биринчи битим тузилди

Дата: 17:31, 07-01-2020.

Тошкент. 7 январь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат харидлари бўйича янги савдо тизимида биринчи битим тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Янги савдо тизимида milliydokon.uzex.uz и emilliydokon.uzex.uz давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида ҳудудлар кесимида маҳаллий тадбиркорлар иштирокида биринчи битим амалга оширилди", - дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси матбуот хизмати (ЎзРТСБ).

5 январь куни "Qishloq qurilish bank" АТБ Фарғона ҳудудий филиали томонидан 5 минг дона 825 минг сўмлик плёнкаларини харид қилиш бўйича биринчи шартнома имзоланди. Давлат харидлари бўйича электрон савдолар бюджет буюртмачилари учун белгиланган тартибда 48 соат ичида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, президентимизнинг 2019 йил 5 декабрдаги қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали электрон дўконининг савдо майдончасида қўшимча саҳифа ишга туширилди, бу эса давлат буюртмачиларига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳудудлар кесимида давлат харидларини амалга ошириш имконини беради.

Сурат манбаи: vesbiz.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: