Ўзбекистонда давлат харидларининг шаффофлиги оширилади

Дата: 17:35, 04-08-2016.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) портали давлат ва корпоратив харидларининг шаффофлиги даражаси ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадларида такомиллаштирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзРТХБ хабар беришича, ушбу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 242-сонли қарорини қабул қилди.

Таъкидланишича, унинг амалга оширилиши давлат ва корпоратив харидлари тизимига замонавий АКТ жорий этиш ва харидлар жараёнида қонунбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган.

Мазкур қарор билан шунингдек “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: