Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати куни 5 апрелга белгиланди

Дата: 17:34, 28-09-2018.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати куни 5 апрелга белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Тошкентда 27 сентябрда бўлиб ўтган ўн олтинчи ялпи мажлисида сўз борди. Ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, мамлакатимиз ҳамда чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.    

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

“Қонуннинг қабул қилиниши ҳарбий хизматчилар орасида ҳарбий-ватанпарварлик, ахлоқий-маънавий ишларни кучайтиришга, хизмат бурчига садоқат руҳини шакллантиришга, ҳарбий хизматчилар ва ходимларда танлаган касбига нисбатан ғурур ҳиссини шакллантиришга, шахсий таркибнинг жипслигини, хизмат фаолиятининг самарадорлигини оширишга, фуқаролар, шу жумладан ёшларнинг фаол ҳаётий позициясини шакллантиришга ҳамда ҳарбий хизматнинг ўзига жалб этувчанлигини оширишга хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди”, - деб таъкидлашди сенаторлар.

 

Сурат манбаи: из https://upl.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: