Ўзбекистонда давлат хизмати учун кадрлар тайёрлаш бўйича махсус таркиб ташкил этилади

Дата: 16:35, 21-09-2017.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат эҳтиёжлари учун кадрларлар танлаш билан шуғулланувчи махсус таркиб ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 20 сентябрда Халқаро матбуот клубининг йиғилишида Бош прокуратура Департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак маълум қилди.

“Ҳозирда кадрлар масалалари билан шуғулланадиган махсус бўлинмани яратиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат тайёрланмоқда. Бироқ, бу тузилма давлат бошқарувининг бутун янги тизими қандай қурилишидан алоҳида кўриб чиқилиши мумкин эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда бу қандай орган бўлиши: президент ҳузурида ташкил этиладими, ёки алоҳида вазирлик, агентлик ва бошқа бўладими, маълум бўлади”, - деб таъкидлади у.

Янги таркибий тузилмани ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар унинг олдига қўйилган устуворлик ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда кенг кўламда олиб борилади.

“Агар давлат маҳаллий ҳокимият органлари тизимини ривожлантирса, уларга кўпроқ эркинлик берса, ўз навбатида, биз баъзи кадрлар масалаларини уларнинг ихтиёрига беришимиз керак. Шунга кўра, ушбу қисм янги агентлик ёки вазирлик ишидан ташқарида қолиши зарур. Бу фақат битта мисол”, - дея хулоса қилди Пак.

Янгилик билан ўртоқлашиш: