Ўзбекистонда Давлат хизматлари агентлиги очилади

Дата: 17:31, 13-12-2017.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Муассаса Ўзбекистон президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Янги агентлик таркибига 38 та штат бирлиги сонига эга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари, Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари берилади.

Шунингдек, агентликка Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети – Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг 24 та штат бирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналарининг 157 та мутахассис лавозими штат бирлиги ҳам ўтказилади. 

Сурат манбаи: http://ulkms.ru/novosti-komiteta/upravlenie-fizicheskoi-kultury-i-sporta-administracii-goroda-uljanovska-prinimaet-zajavki-na-predostavlenie-subsidii-avtonomnym-nekommercheskim-organi-2425.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: