Ўзбекистонда Давлат хизматлари агентлигининг директори тайинланди

Дата: 12:14, 19-12-2017.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ҳалилилло Тўрахўжаев Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг директори этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ҳалилилло Тўрахўжаев мазкур лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, 12 декабрда Ўзбекистон Президенти “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзолади. Унга мувофиқ, Ўзбекистонда Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: