Ўзбекистонда давлат хизматлари марказларининг мақоми қонунлаштирилади

Дата: 09:22, 28-06-2018.

Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат хизматлари марказларининг мақоми ва ваколатлари қонунлаштирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, амалдаги тизимни янада такомиллаштиришга қаратилган, шунингдек соҳага оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилди.

Парламентдан маълум қилишларича депутатлар томонидан таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳасида мамлакат Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорини амалиётга самарали тадбиқ этиш механизмлари кўзда тутилган.

Жумладан, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи “ягона дарча” тизими қайта ташкил этилганлиги боис, қонунда “Давлат хизматлари марказлари” мақоми ва ваколатлари мустаҳкамланмоқда.

Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида кенг қулайликлар яратишга, “фуқаролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилининг ҳаётий ифодасини таъминлашда муҳим омил бўлиши депутатлар томонидан алоҳида қайд этдилар.

Сурат манбаи: http://www.1news.az/news/chto-takoe-sovremennye-gosuslugi-o-tom-kak-bolee-1-mln-grazhdan-vospol-zovalis-uslugami-v-centre-asan-xidm-t-1---foto

Янгилик билан ўртоқлашиш: