Ўзбекистонда давлат хизматларини олишда ЭРИдан фойдаланиш ихтиёрий бўлди

Дата: 13:45, 18-07-2019.

Тошкент. 18 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатишда электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланиш ихтиёрий бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"(...) Узоқ вақт давомида бизга фуқароларнинг ЭРИ билан боғлиқ мурожаатлари келиб тушди. Аслида, рақамли маконга ариза беришда айнан ЭРИ фуқароларнинг кимлигини тасдиқлайди. Шунинг учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва Давлат хизматлари марказларида шахсни аниқлашнинг муқобил усуллари йўқлиги сабабли ЭРИ калитларини тақдим этиши керак эди. Таъкидлаш жоизки, хизмат учун ҳақ тўланади. Бундан ташқари, сўнгги йилларда ЭРИларнинг йўқолиши (флешка ёки бошқа ташувчи воситаларда ЭРИ ёзуви талаб қилинарди) ва бу ҳолда қайта мурожаат учун хизмат ҳақи олиш талаблари фуқароларнинг норозилик сонини оширди ",- дейилади Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) матбуот хизмати хабарида.

ДХА аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда қонунчиликка зарур ўзгартиришлар киритди.

"Натижада, ЭРИнинг мажбурий талаби бекор қилинади. Энди имзо хизмати учун мурожаат қилишда бошқа идентификатция воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) ёрдамида ҳам тасдиқланиши мумкин", – дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, барча марказлар идентификациялашнинг турли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан жиҳозлангунга қадар маълум вақт талаб этилади, агар ариза берувчи ЭРИ олиш имконига эга бўлмаса, тегишли сўровномалар қоғоз шаклида чоп этилгандан сўнг хизмат кўрсатувчининг имзоси билан тасдиқланади, кейин электрон тизимда марказ ходими томонидан ЭРИ тасдиқланади.

Бундан ташқари, энди my.gov.uz портали ёрдамида давлат хизматига ариза топширишда давлат божи, тўловлар ва бошқа тўловлар учун сумманинг фақат 90% тўланади.

Сурат манбаи: teletype.in/davxizmat

Янгилик билан ўртоқлашиш: